Мен элимнинг юрагида яшайман...
Ҳамид Олимжон 1909 йил Жиззах шаҳрида дунёга келган. Шоир бошланғич мактабни тугатгач, Самарқанд педагогика билим юртида, сўнг педакадемияда ўқиди. Ўзбекистон ФА мухбир аъзоси (1943). Самарқанддаги билим юртида (1923-28), Педагогига академиясининг ижтимоий-иқтисодий фанлар факултетида ўқиган (1928—31). Дастлабки асарлари — «Кўклам» (шеърлар, 1929), «Тонг шабадаси» (ҳикоялар, 1930). «Олов сочлар» (1931), «Пойга», «Ўлим ёвга» (1932), «Дарё кечаси» (1936), «Шеърлар» (1937), « Ўлка», «Ойгул ва Бахтиёр» (1939), «Бахт» (1940), «Кўлингга курол ол!», «Она ва ўғил» (1942), «Ишонч» (1943) шеърий тўпламлар муаллифи. «Ойгул билан Бахтиёр» (1937) ҳамда «Семурғ ёки Паризод ва Бунёд» (1939) достонлари халқ эртаклари мотивлари асосида яратилган. Н. Островскийнинг «Пўлат қандай тобланди» романини ҳамда А. Пушкин, Л.Толстой, В. Маяковский, Т.Шевченко ва бошқа шоирларнинг асарларини ўзбек тилига таржима қилган.
Шоир 1944 йил 3 июл куни автоҳалокат оқибатида вафот этган. Унинг шеърлари, сўзлари ҳамон халқимиз билан бирга яшамоқда.
Халққа айтинг, мен асло ўлганим йўқ,
Ёв қўлига таслим ҳам бўлганим йўқ.
Мен элимнинг юрагида яшайман,
Эрк деганнинг тилагида яшайман!
