Ҳалол меҳнат - баракали ҳаёт асоси
Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистон мустақил ватан
Ўзбекистон ўзининг давлат мустақиллигини қўлга киритганига ва мустақил тараққиёт йўлига ўтганига 31 йил тўлди. Инсон бахтли бўлиши учун эркин бўлиши, эркин бўлиши учун эса мустақил бўлиши керак. Демак биз, энг аввало, мустақилликнинг мазмун-моҳиятини англаб олишимиз ва ёш авлодга унинг аҳамиятини етказишимиз зарур бўлади. Инсон “мустақиллик” деганда ўз тақдирига ўзи эгалик қилиш ҳуқуқи эканлигини англаши ва уни яна-да мустаҳкамлашга интилиши зарурлигини тушиниш лозим. Шунинг учун ҳам ҳар бир инсон “мустақиллик” деган сўзнинг туб маъносини тушуниб етиши, бу сўзнинг буюк неъмат эканлигини англаши ва унда нақадар улуғ маъно ётганлигини англаши аҳамиятлидир.
Ҳалол меҳнат - баракали ҳаёт асоси
Инсон ҳаётининг маъноси, унинг жамиятдаги обрў-эътибори ва хонадонидаги қут-барака, энг аввало, ҳалол меҳнат даражаси билан ўлчанади. Ҳалоллик шахснинг эътиқоди, дунёқараши ва маънавий камолотини белгилаб берувчи энг олий мезон саналади. Асрлар давомида «Ҳалол меҳнат – мангу роҳат», «Ҳалолдан келган барака – элга тўй, ҳаромдан келган кулфат – бошга ғов» каби нақллар бежиз айтилмаган.
Катта лейтенант Нуриддиновнинг жасорати
Тошкент шаҳри Сергели туманидаги «Дарёбўйи» маҳалласида олиб борилаётган ишларни кўздан кечираётган туман ҳокими ва мутасаддилар кўп қаватли уйнинг балконида йиғлаб, ёрдам сўраётган қизалоқни кўриб қолишди. Воқеа жойига Сергели тумани ИИО ФМБ 2-сонли ички ишлар бўлими профилактика инспектори, катта лейтенант Муҳиддин Нуриддинов зудлик билан етиб келди.
Бўржлар тўлқинларини жиловлаган қаҳрамон
Кутилмаган ва мураккаб вазиятларда бошқаларнинг ҳаётини сақлаб қолиш учун ўз жонини хавф остига қўядиган инсонлар чинакам қаҳрамонлардир. Яшнобод тумани ИИО ФМБ Жамоат тартибини сақлаш бўлими патрул-пост хизмати отряди инспектори, сафдор Расулжон Жўраев ана шундай жасур ходимлардан биридир.
«Оқ Йўл!» — шунчаки сўз эмас
Пойтахтдаги транспорт оқими — катта шаҳарнинг узлуксиз томир уришидир. Унда автомобиллар ҳар дақиқа ягона оқимга қўшилади. Бу шиддатли ҳаракатни бошқариш ва магистралларда тартибни таъминлаш юксак тезкорлик ҳамда профессионалликни талаб қилади. Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ йўл-патрул хизмати 2-баталёни 7-сафарбар гуруҳи инспектори, кичик сержант Қаҳрамон Назаралиев ана шундай фазилатларга эга.
Оиладан бошланган парвоз
Фарзанд келажагини болаликдан унинг қўлига фақат китоб тутқазиш ёки насиҳат қилиш билан қуриб бўлмайди. Бола учун энг таъсирчан тарбия — оиладаги шахсий намунадир. Оилада отанинг Ватанга муҳаббати, касбга садоқати ва оилага меҳри онанинг илмга интилиши ҳамда фарзанд келажагига юксак масъулияти билан уйғунлашса, бундай муҳитда катта мақсадлар билан яшайдиган авлод вояга етиши табиий. Абдуллаевлар оиласи ана шундай бахтли оилалардан биридир.
9
Кун қаҳрамони
13.06.2023, 09:20
Ҳудудлар
Харитадан вилоятни танланг