Тошкент шаҳар Ииббда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академиясини битириб, бош бошқарма ихтиёрига юборилган 10 нафар қизлар билан суҳбат ўтказилди. Унда хизмат интизомига қатъий риоя қилиш айтиб ўтилди ва Иивнинг тегишли буйруқ ва кўрсатма талаблари етказилди. Шунингдек, спорт машғулотларига доимий равишда иштирок этиш, хотин-қизларнинг ҳуқуқий, касбий, жанговар билим савияси ҳамда интеллектуал салоҳиятини ошириш мақсадида, ИИВ томонидан тавсия этилган 39 турдаги адабиётларни мутолаа қилиш фойдадан холи эмаслиги уқтирилди.
Сарвар СОБИРОВ,
"Постда" мухбири.
