ИИВ Халқаро аэропортларда хавфсизликни таъминлаш қўшинларига қарашли Нукус шаҳридаги 7261-сонли ҳарбий қисмда Нукус ҳарбий прокуратураси билан ҳамкорликда Алишер Навоий таваллудининг 582 йиллиги ҳамда Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 540 йиллиги муносабати билан «Навоийхонлик» ҳамда «Бобурхонлик» кечаси ташкил этилди.

Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Ахборот-кутубхона маркази ходимлари ҳамда Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти ўқитувчи ва талабалари ҳам иштирок этди. Талаба-ёшлар Алишер Навоий ва Бобур ижодидан ғазал ва рубойилар ўқиб, уларнинг ғазалларига басталанган қўшиқлардан ижро этишди.

Азамат ПИРНИЯЗОВ, 

«Постда» мухбири.

Қорақалпоғистон Республикаси.