Барча орзу-истакларнинг калити билим ва изланишда, деб биладиган лавҳамиз қаҳрамони тизимда ўтказилаётган турли тадбир ва мусобақалардаги иштироки билан буни тасдиқлаб келмоқда. Масалан, 2021 йилда ички ишлар органлари ходимлари ўртасида ўтказилган «Энг яхши китобхон» кўрик-танловининг вилоят босқичида 1-ўринни қўлга киритган Азамат тинимсиз саъй-ҳаракатлари эвазига ўзининг интеллектуал салоҳиятини янада ошириб, кейинги йили республика босқичида тенгсиз деб топилди.

Шунингдек, вилоят миқёсида ўтказилган «Темур тузуклари билимдони» ҳамда ИИББ бошлиғи томонидан ташкил этилган «Гиёҳвандликка қарши биргаликда курашамиз!» танловида ҳам ғолибликни қўлга киритди.

Бугунги кунда йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматида фаолият юритаётган Азамат Ахматов эртанги кунимиз эгалари бўлмиш ёш авлод иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисаларининг содир этилишини бартараф қилиш мақсадида вилоят ҳудудидаги мактабларда тўғри ҳаракатланиш қоидаларини ўқувчилар онгига сингдириб, улар ўртасида «Яшил чироқ», «Энг намунали йўловчи», «Яшил ранг» ҳамда «Йўл ҳаракати қоидалари билимдони» каби мусобақаларни ташкил этиш ва уни ўтказишда бош-қош бўлди.

Тинч ва фаровон юртимизда капитан А. Ахматов каби китобга меҳр қўйган осойишталик посбонларининг сони қанчалик кўпайса, илм-фанга, изланишга бўлган қизиқиш ҳам шунчалик ортиб боради. Бу эса мамлакатимизда амалга оширилаётган устувор сиёсатнинг асосий мақсадларидан биридир.  

 

Михли САФАРОВ,

ўз мухбиримиз.

Тошкент вилояти.