Мамлакатимизниг Асосий Қонуни қабул қилинганлигининг 30 йиллиги муносабати билан ИИВ Қоровул қўшинларига қарашли Тошкент шаҳрида жойлашган 7534-ҳарбий қисм раҳбарияти томонидан қатор байрам тадбирлари ўтказилиб келинмоқда. Шундай тадбирлардан навбатдагиси яқинда пойтахтимизнинг Янгиҳаёт туманидаги 2-сонли умумий ўрта таълим мактабида ташкил этилди.

“Конститусия – бахтимиз пойдевори” дея номланган мазкур тадбирда сўзга чиққан ҳарбий қисм командирининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари, подполковник Обид Мусаэв жамиятимиз тараққиётида, шунингдек, юртимиз аҳолисининг фаровонлигини таъминлашда Бош Қомусимизнинг нечоғли муҳим аҳамиятга эгалигини таъкидлаш билан бирга, ўқувчиларни қизиқтирган саволларга ҳам атрофлича жавоб қайтарди.

Юксак ватанпарварлик руҳида ўтган тадбир якунида ўқувчиларга таълим-тарбия беришда жонбозлик, фидойилик кўрсатиб келаётган бир гуруҳ устозлар ҳарбий қисм қўмондонлигининг қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Михли САФАРОВ,

“Постда” мухбири.