ИИВ Хоразм академик лисейида “Баҳор маликаси” мавзуcида байрам кечаси бўлиб ўтди. Уни лисей директори, полковник Р.Машарипов очиб, бугунги кунда аёлларнинг жамиятимизда тутган ўрни ҳақида тўхталиб ўтди. 

Шунингдек тадбирда лисейнинг 1-босқич ўқувчи-қизларидан саккиз нафари 4 та шарт бўйича ўзаро беллашдилар. Иштирокчилар ўзларининг билими, эпчил ва зукколигини намойиш этиб, мунис аёлларни, гўзал қизларни мадҳ этувчи шеърлардан айтишди, дилтортар қўшиқлар ижро этишди. Бундан ташқари, беллашувда иштирокчиларнинг ақлу заковати, пазандалиги, истеъдоди ва қобилияти ҳам синовдан ўтказилди. 

Ғолиблар турли номинасиялар бўйича диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Тадбирда ИИВ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти ходими, капитан А.Орипов ҳам иштирок этиб, мунис аёлларимизга ўзининг самимий тилак ва истакларини изҳор этди ҳамда таълим муассасаси она тили ва адабиёт фани бош ўқитувчиси Насиба Абдуллаэвага Ички ишлар вазирининг фахрий ёрлиғини топширди.  

Беҳзод ҚУРЁЗОВ,

ИИВ Хоразм академик лисейи директори 

ўринбосари, подполковник.