Ўзбекистон Республикаси ИИВ Нукус “Темурбеклар мактаби”да Бош Қомусимиз қабул қилинганлигининг 30 йиллигига бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди.

Унда Нукус ҳарбий прокуратураси ва мазкур шаҳар ИИОФМБ ходимлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Қорақалпоқ академик лицейи ўқувчилари иштирок этишди. 

Тадбирда сўз олганлар конститусиямизнинг яратилиш тарихи, унинг жамият ҳаётида тутган муносиб ўрни ҳақида кенг тушунчалар беришди.

Шунингдек, тадбир давомида спорт ва фан олимпиадаларида ғолиб бўлган ўқувчи ва уларнинг устозлари тақдирланди.

Ҳақиқий ватанпарварлик руҳида ўтган ушбу кеча якунида “Темурбеклар мактаби” ўқувчилари томонидан тайёрланган консерт дастури ҳам иштирокчилар эътиборига намойиш этилди.

Азамат ПИРНИЯЗОВ,

“Постда” мухбири.