Мамлакатимиз Қуролли Кучлари ташкил топганлигининг ўттиз йиллиги ҳамда 14-январ – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ИИВ Қоровул қўшинларига қарашли Қашқадарё вилоятида жойлашган 7533-ҳарбий қисм 4-баталони, Косон тумани ҳокимлиги, Мудофаа ишлари бўлими ҳамда “Ватанпарвар” ташкилоти ҳамкорлигида тантанали тадбир бўлиб ўтди.
Ҳудуд аҳолисининг қизиқишига сабаб бўлган ушбу тадбирда мазкур баталъон шахсий таркиби томонидан сафда юриш, ҳарбий теникалар билан ҳаракатланиш, саф қўшиғини куйлаш ҳамда хизмат итларининг кўргазмали чиқишлари намойиш этилди.
Тадбир якунида она Ватанимиз осойишталик посбонларига Косон тумани ҳокимлигининг қимматбаҳо эсдалик совғалари топширилди.
Михли САФАРОВ,
“Постда” мухбири.
