Бугун Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 30 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Ички ишлар вазирлигида тантанали байрам тадбири бўлиб ўтди.
Унда вазирлик марказий аппарати ходимлари, ички ишлар органлари фахрийлари, таклиф этилган меҳмонлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди. Ички ишлар вазири, генерал-лейтенант Пўлат Бобожонов байрам тадбирини очиқ деб эълон қилгач, Давлатимиз мадҳияси янгради.
Вазир халқимизнинг тинч ва осойишта ҳаёт кечиришини таъминлаш йўлида хизмат қилиб келаётган барча ички ишлар органлари ходимлари, ҳарбий хизматчилари, таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари ҳамда тизим фахрийларини мазкур шонли сана билан самимий қутлади. Соҳа ходимлари мамлакатимизда ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлашга муносиб ҳисса қўшаётганини алоҳида таъкидлади. Шунингдек, шахсий таркибнинг билим савиясини ошириш, маънавиятини юксалтириш борасида манзилли ишлар амалга оширилаётганини эътироф этди.
Тадбирда Президентимиз фармони ҳамда Ички ишлар вазирининг буйруғига биноан тақдирланган осойишталик посбонларига мукофотлар тантанали равишда топширилди.
Михли САФАРОВ,
“Постда” мухбири.