Бухоро вилояти ИИБ ва унинг ҳудудий органларида хизмат қилаётган фидойи ходимлар, соҳада узоқ йиллар самарали меҳнат қилиб, бугунги кунда кексалик гаштини сураётган бир гуруҳ фахрийлар Ички ишлар органлари ходимлари куни муносабати билан ташкил этилган тадбирда иштирок этишди. Созга чиққан вилоят ҳокими Б.Зарипов жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида ички ишлар органлари томонидан амалга оширилаётган ишларга алоҳида тохталди. Шундан сонг вилоят ИИБ бошлиги, полковник М.Миралимов Ички ишлар вазирининг байрам табригини оқиб эшиттирди.
Тадбир давомида байрам муносабати билан ИИВ, вилоят ҳокими, прокуратура ва Миллий гвардия ҳамда Фавқулодда вазиятлар бошқармаларининг ташаккурномалари ва эсдалик совгалари тантанали равишда топширилди. Шунингдек, оз хизмат вазифаларига сидқидилдан ёндашиб, жиноятчиликка қарши курашиш ва унинг олдини олиш, жамоат тартибини сақлаш билан бир қаторда вилоятимиз ҳудудида олиб борилаётган тадбирларда фаол иштирок этиб келаётган фидойи ходимларнинг бир гуруҳига кўкрак нишонлари, қимматбаҳо совғалар ва фахрий ёрлиқлар билан тақдирланди.
Санъат намоёндалари томонидан ижро этилган куй ва қўшиқлар барчага байрамона кайфият улашди.
Бухоро вилояти ИИБ Ахборот хизмати.
