Мамлакатимиз Асосий қонуни қабул қилинганлигининг 29 йиллиги муносабати билан ИИВ Қоровул қўшинлари қўмондонлигида ҳам тантанали тадбир бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Коррупсияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси ҳамда Миллий тикланиш демократик партияси ҳамкорлигида ташкил этилган ушбу тадбирда маърузачилар томонидан мамлакатимиздаги тинчлик ва осойишталик, диний бағрикенглик, миллатлараро тотувлик ҳамда аҳоли фаровонлигини таъминлашда Конститусия ва қонунларимизнинг тутган ўрни тўғрисида таъкидланди.
Шунингдек, мазмунли тарзда ўтган мазкур кеча давомида ҳарбий хизматчиларнинг Бош қомусимизни мадҳ этувчи саҳна кўринишлари барчага хушкайфият бағишлади.
Михли САФАРОВ,
“Постда” мухбири.
