Ватан ҳимоячилари кунига бағишлаб, ИИВ Қоровул қўшинларига қарашли Қарши шаҳрида жойлашган 7533-ҳарбий қисмда ҳам она юртимиз осойишталик посбонлари иштирокида китобхонлик кечалари, тарихий ва муқаддас қадамжоларга саёҳат, очиқ эшиклар куни каби кўплаб тадбирлар ўтказилиб келинмоқда.

Жумладан, яқинда ҳам осойишталик посбонлари билан “Заковат” интеллектуал ўйини ташкил этилди. Унда қатнашган жамоалар берилган саволларга ўз билим ва салоҳиятидан келиб чиққан ҳолда мантиқий ёндашиб, нималарга қодир эканликларини барчага намойиш этишди.

Шундай қилиб, мазмунли ва қизиқарли ўтган ушбу беллашувлар якунига кўра, 3-баталён ҳарбийларидан иборат билимдонлар жамоасига тенг келадиган рақиб топилмади.

Ғолиб ва совриндорлар ҳарбий қисм қўмондонлиги томонидан эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Ўз мухбиримиз.