Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 30 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Фарғона вилояти Қува тумани ИИБ шахсий таркиби ўртасида “Қувноқлар ва зукколар” кўрик-танлови ўтказилди.
Танловда турли соҳавий хизмат ходимларидан ташкил топган “Янги Ўзбекистон” ва профилактика инспекторларидан ташкил топган “ҲПБ” жамоалари иштирок этди. Улар “таништирув”, “заковат”, “эркин мавзу”, “касбий билимлар юзасидан тезкор савол-жавоб” каби шартлар бўйича ўзаро беллашдилар.
Танлов натижаларига кўра энг юқори балл тўплаган “Янги Ўзбекистон” жамоаси ғолибликни қўлга киритиб, Қува тумани ИИБ бошлиғининг 1-даражали дипломи билан тақдирланди.
Шунингдек, иккила жамоадан ҳам энг фаол иштирок этган иштирокчилар эътироф этилиб, рағбатлантирилди.
Кўрик-танловда иштирок этган барча билимдон ходимлар Қува тумани ҳокимлиги томонидан байрам совғалари билан тақдирланди.
Фарҳоджон Эргашев,
подполковник.
Фарғона вилояти.
