Ўзбекистон Республикаси ИИВ Халқаро аэропортларда хавфсизликни таминлаш бўйича қўшинлари 7261-сонли ҳарбий қисмда «Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни» муносабати билан байрам тадбири ўтказилди.
Унда ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари ва фарзандлари, ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг фарзандлари, Нукус шаҳри «Кўкўзак», «Қумбузовул» маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи кам таъминланган ҳамда ногиронлиги бор оилаларнинг фарзандлари иштирок этишди. Тадбирга болалар мароқли ҳордиқ чиқаришлари учун ҳар хил аттраксиионлар олиб келинди. Шунингдек, болажонларга салқин ичимликлар ва ширинликлар ҳамда музқаймоқлар тарқатилди.
Шундан сўнг, ҳарбий хизматчиларнинг фарзандлари ўртасида спорт мусобақалари ўтказилди.
О. САЛИМОВ,
маёр.
Қорақалпоғистон Республикаси.
