Ички ишлар органлари ходимларининг китобхонлик маданиятини юксалтириш мақсадида Навоий вилояти Иибда китоб ярмаркаси ташкил этилди. Кўргазмадан юздан ортиқ номдаги илмий ва ва бадиий адабиётлар жой олди. Айниқса, буюк бобокалонимиз Амир Темур ҳақидаги китоблар, таниқли адибларимиз Абдулла Қодирий, Ўткир Ҳошимов, Тоҳир Малик, Худойберди Тўхтабоэв қаламига мансуб асарлар ходимларда катта қизиқиш уйғотди. Улар ўзбек ва жаҳон адабиётининг нодир намуналарини, шунингдек, фарзандлари учун болаларга мўлжалланган китобларни харид қилишди.  

Маҳлиё ХОЛОВА,

ўз мухбиримиз.