Фарғона вилояти ИИБ бошлиғи учинчи сектор раҳбари, полковник Муҳиддин Жўраэв Ёзёвон туманидаги 27-умумтаълим мактабида ўтказилган “Мустақиллик дарси”да иштирок этди. Бу ҳақда вилоят ИИБ Ахборот хизмати хабар берди.
Мазкур таълим муассасасида бугунги кунда 265 нафар ўқувчи таълим-тарбия олмоқда. Янги ўқув йилида 35 нафар болажон 1-синфга қабул қилинди.
Вилоят ИИБ бошлиғи ўқувчиларни Билимлар куни билан қутлаб, ўқув йилида фанларни қунт билан ўзлаштиришларига ишонч билдирди. Педогог-ходимларнинг шарафли ва машаққатли фаолиятига муваффақият тилади.
Бошқарма бошлиғи “Мустақиллик дарси”да бевосита иштирок этиб, ўғил-қизлар билан суҳбатлашди. Ёшларни ҳамиша ҳамжиҳат бўлишга, ўқиб изланишга, Ватанни севишга, тинчлик ва осойишталикни қадрлашга чақирди.
Билимга чанқоқ ўқувчиларга телевизор ҳамда бадиий китоблар совға қилинди.
Абдувосит СИДИҚОВ,
“Постда” мухбири.
Фарғона вилояти.
