Хоразм вилояти Иибда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 31 йиллиги ҳамда “14-январ – Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди. Тантанали тадбирга ички ишлар органлари ходимлари, фахрийлар ҳамда хизмат вазифасини бажариш чоғида ҳалок бўлган ходимларнинг оила аъзолари таклиф этилди.

Уни вилоят ИИБ бошлиғи, генерал-маёр Д. Назармуҳамедов очиб, Ички ишлар вазири, генерал-лейтенант П. Бобожоновнинг байрам табригини ўқиб эшиттирди. Бошқарма бошлиғи бугунги кунда юртимиз тинчлиги, чегараларимиз даҳлсизлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнларига тўхталиб ўтди ва йиғилганларни байрам билан қутлади.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига мувофиқ хизмат бурчини бажаришдаги фидойилиги, мардлиги ва жасорати учун вилоят ИИБ ЖХХ ЖЦБ ППХ баталъони ходими, кичик сержант Давронбек Мадрахимовнинг “Шуҳрат” медали билан тақдирланганлиги алоҳида эътироф этилди.  

Шундан сўнг ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, жиноятчиликка қарши курашиш, жамоат тартибини сақлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш, жамоатчилик билан алоқаларни янада мустаҳкамлаш борасида фидойилик билан хизмат қилаётган бир гуруҳ ички ишлар органлари ходимларига Ички ишлар вазирининг буйруғига асосан кўкрак нишонлари, “Фахрий ёрлиқ” ҳамда эсдалик совғалари топширилди. 

Шунингдек, хизмат вазифасини бажаришда ҳамкасбларига ўрнак бўлаётган бир гуруҳ ички ишлар органлари ходимларининг ота-оналарига бошқарма бошлиғи томонидан “Ташаккурнома”лар берилди.

Байрам кечасида ички ишлар органлари фахрийлари ҳамда хизмат вазифасини бажариш чоғида ҳалок бўлган ходимларнинг оила аъзоларига ҳам алоҳида ҳурмат-эҳтиром кўрсатилди ва байрам совғалари топширилди.

Худойберган ЖАББОРОВ,

“Постда” мухбири.

Хоразм вилояти.