Кино ва театр актрисаси Дилноза Кубаева 1986 йил 22 ноябр Тошкент шаҳрида таваллуд топган.

2003-2007 йиллар Тошкент театр ва рассомчилик санъати институтида таҳсил олган.

2004 йилдан буён Ўзбек Миллий академик драма театрида фаолият юритиб келмокда.

2012 йил «Шуҳрат» медали билан мукофотланган.

Д. Кубаева замонавий ўзбек киноларида рол ўйнаб шуҳрат қозонди. У «Кўргим келади», «Сенсиз», «Бахт уйи», «Кечиккан ҳаёт», «Эр бермоқ, жон бермоқ», «Фарзандим», «Ҳижрон», «Ўғригина келин», «Телба», «Жазо», «Келгинди келин» ва бошқа кўплаб филмларда ўйнаган роллари билан томошабинларнинг эътиборига тушди.

Дилноза Кубаева театр саҳнасида намойиш этилган спектаклларда ҳам ўнлаб турли характердаги катта-кичик ролларни яратди. У ниҳоятда истеъдодли актриса бўлиб, инсоний фазилатлари билан ҳам мухлисларнинг меҳрини қозонган. Жамоат ишларида ҳам фаол қатнашгани боис жамоада ўз ўрнига эгалигини алоҳида таъкидлаш лозим.