Бугун ИИВ Марказий поликлиникасида ушбу тиббиёт муассасаси ҳамширалари иштирокида “Йилнинг энг яхши тиббий ҳамшираси” кўрик-танлови бўлиб ўтди.
Бир-биридан зукко, ўз соҳасининг билимдони бўлган ҳамширалар беллашув шартлари бўйича қизғин баҳслашишди. Ва ниҳоят якуний балларга кўра, фахрли биринчи ўринни мазкур тиббиёт муассасасининг терапия бўлинмаси тиббий ҳамшираси Наргис Муҳаммедова қўлга киритди.
Ушбу кўрик-танлов ҳақида газетамизнинг навбатдаги сонида батафсил ўқийсиз.
