Одил Ёқубов 1926 йил 20 октябрда ҳозирги Жанубий Қозоғистон вилоятининг Қарноқ қишлоғида туғилган. Ўзбекистон халқ ёзувчиси (1985). Тошкент давлат университетининг филология факултетини тамомлаган (1956).
Дастлабки асари — «Тенгдошлар» қиссаси 1951 йилда эълон қилинган. Шундан сўнг ёзувчининг «Дастлабки қадам» (1953), «Икки муҳаббат» (1955), «Муқаддас (1960), «Тилла узук», «Бир фелетон қиссаси» (1961), «Қанот жуфт бўлади», «Матлуба» (1970) қисса ва ҳикоялар тўпламлари нашр этилган. «Эр бошига иш тушса…» (1966), «Улуғбек хазинаси» (1973), «Кўҳна дунё» (1982), «Диёнат» (1977), «Оққушлар, оппоқ қушлар» (1988), «Адолат манзили» (1998) каби романлар муаллифи. «Чин муҳаббат» (1955), «Айцам тилим, айтмасам дилим куяди», «Юрак ёнмоғи керак» (1958), «Олма гуллаганда» (1961), «Музаффар Темур» (1996), «Бир кошона сирлари» (2000) каби песалар, «Дилбарим», «Баҳор ёмғирлари» киносценарийлари ҳам ёзувчи қаламига мансуб (1971).
Одил Ёқубов 2009 йил 21 декабрда Тошкент шаҳрида вафот этди. У Ҳамза номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти лауреати (1977). «Дўстлик» (1994) ва «Эл-юрт ҳурмати» (1998) орденлари билан мукофотланган.
