Ўзбек қўшиқлар ижрочиси Зулайҳо Бойхонова 1963 йил 28 апрелда Наманган вилоятининг Уйчи туманида туғилган. 1986 йилда Ўзбекистон давлат санъат институтининг мусиқали драма актёрлиги бўлимини тамомлаган. 1987 йилдан 2011 йилгача Муқимий номидаги Ўзбек давлат мусиқали театрида олий тоифали солист-вокалист бўлиб ишлаган. 2011 йилдан эркин ижодкор хонанда.
2011 йилда “Ягонасан, муқаддас Ватан!” Республика кўрик-танловида 1-ўринни эгаллаган. Энг оммабоп қўшиқлари “Ҳай, ҳай”, “Рашк”, “Бир қадам”, “Кимнидир севганмисан”, ”Бўлмаса, бўлмас” кабилар ҳисобланади.
1996 йилда Ўзбекистон Республикаси хизмат кўрсатган артист, 2003 йилда Ўзбекистон Республикаси халқ артисти унвонлари, 2011 йилда “Эл-юрт ҳурмати” ордени билан тақдирланган.
Адолат ФАЙЗИЭВА тайёрлади.
