Шоҳ ва шоир, насрда ҳам, назмда ҳам самарали ижод қилган буюк мутафаккир Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг бой адабий ва илмий мероси жаҳон миқёсида юксак эътироф этилади. Миллатимиз фахри бўлмиш ушбу буюк сиймони ёд этиш, унга эҳтиром кўрсатиш ҳар биримиз учун ҳам фарз, ҳам қарздир.

Бугун ИИВ Навоий академик лисейида буюк мутафакир, давлат арбоби Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 539-йиллигига бағишланган адабий-бадиий кеча бўлиб ўтди. Тадбирда лисей ўқувчилари шоир ижодига мансуб асарлардан намуналар ўқидилар. Таниқли адиб Пиримқул Қодировнинг “Юлдузли тунлар” асари асосида тайёрланган саҳна кўриниши йиғилганларда катта таассурот қолдирди.

Маҳлиё ХОЛОВА,

“Постда” мухбири.

Навоий вилояти.