Аввал хабар берганимиздек, Жиззах вилоятида интернет тармоғида содир этилаётган ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олишга қаратилган “Cйбер wеэк Жиззах” тарғибот ҳафталиги бўлиб ўтди ва ушбу тадбир доирасида кўламли ташвиқот ишлари амалга оширилиб, 7 йўналишда кўрик-танловлар уюштирилди. Ҳафталик якуни ва ғолибларни тақдирлаш маросими вилоят мусиқали драма театрида ташкил этилди. 

Маълумот ўрнида айтиш керак, “Энг фаол маҳалла профилактика инспектори” кўрик-танловида Ғаллаорол туманининг Гулчамбар маҳалла фуқаролар йиғини профилактика инспектори, лейтенант Шаҳзод Худойбердиэв 1-, Жиззах шаҳрининг Оққўрғонлик маҳалла фуқаролар йиғини профилактика инспектори, капитан Жавлон Исмоилов 2-, Зомин туманининг Чилонзор маҳалла фуқаролар йиғини профилактика инспектори, лейтенант Мирзабек Тилабов 3-ўринни қўлга киритди. Худди шундай, вилоят ИИБ ахборот хизмати ходими, катта лейтенант Бахтиёр Тоғаэв ташкилотчилиги учун ташаккурнома ва ноутбук билан тақдирланди. 

Алижон АБДУСАТТОРОВ,

ўз мухбиримиз.