Бухоро вилояти ИИБ шахсий таркиби билан “Инсонга эътибор ва сифатли таълим – янги Ўзбекистонда устувор йўналиш” мавзусига бағишланган маърифат дарси ўтказилди. Мавзу юзасидан вилоят ИИБ ММ ва КБТХ масъуллари, малакали профессор-ўқитувчилар маъруза қилишиб, ходимларга батафсил маълумотлар беришди.
Бунда давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномасида белгилаб берилган устувор йўналишлар борасида сўз борди. Юртимиз тараққиётини янги поғонага олиб чиқишда бошқарув, қонунчилик, жамиятимиз ҳам бирдек ўзгариши ҳамда “Аввал – инсон, кейин – жамият ва давлат” деган ғояни Конституциямиз, қонунларимиз ва кундалик ҳаётимизга сингдириш кераклиги алоҳида таъкидланди.
Ф.УСМОНОВ,капитан.
Бухоро вилояти.
