Шароф Рашидовнинг асарлари ўзбек санъатининг ноёб дурдоналарида яшайди. Масалан, «Ёр-ёр» филмида «Дугоналар» қўшиғи, «Чинор остидаги дуэл» киноасарида эса «Садо» гуруҳининг «Ёр келур» қўшиғи берилади. Шароф 

Ра­шидов шеърларига басталанган ушбу қўшиқлар ҳақиқий санъат даражасида куйланган. Мазмунан бойлиги, кўтаринкилиги билан ўз-ўзидан дилбар қўшиқларга жо бўлган сатрлар бугун ҳам халқ тилидан тушмайди.

Таниқли бастакор Сулаймон Юдаков томонидан адибнинг «Кашмир қўшиғи» қиссасидаги «Дугоналар» шеърига басталаган қўшиқни Ўзбекистон халқ артисти Саодат Қобулова маромига етказиб ижро этган, бугунги кунда опа-сингилларимиз учун меҳр рамзига айланган. Вокал-мусиқа жанри услубида яратилган қўшиқ ҳамон ўз бадиий қимматини йўқотмай, ижрочилар томонидан куйланиб келинмоқда.

Дугоналар бормисиз, омонмисиз?

Жам бўлишиб, очилиб гулзормисиз, жон,

Очилиб гулзормисиз, жон-эй.

Жам бўлишиб, очилиб гулзормисиз, жон,

Очилиб гулзормисиз, жон-эй, 

бормисиз, ёр-эй, жон?


Ҳеч қандай куч бизни хазон этолмас,

Бўрон, Ҳоруд муродига етолмас.

Жам бўлишиб, очилиб гулзормисиз, жон,

Очилиб гулзормисиз, жон-эй, 

бормисиз, ёр-эй, жон?


Обод бўлур баҳоримиз, боғимиз, 

Жам бўлишиб, очилиб гулзормисиз, жон,

Очилиб гулзормисиз, жон-эй.

Жам бўлишиб, очилиб гулзормисиз, жон,

Очилиб гулзормисиз, жон-эй, 

бормисиз, ёр-эй, жон?


Қора кучлар гулистондан қувилсин,

Гуллар барги шабнам билан ювилсин.

Жам бўлишиб, очилиб гулзормисиз, жон,

Очилиб гулзормисиз, жон-эй, 

бормисиз, ёр-эй, жон?