Инсон ҳаёти давомида турли масалалар юзасидан давлат органларига мурожаат қилишига тўғри

келади. Тан олиш керак, бундай ҳолат кўпчиликка маъқул келмайди. Ахир, эрталабдан ишхонангиздан рухсат сўраб бир идорага борсангиз-у, у ерда узундан-узун навбатни

кўрсангиз, бу кимга ҳам ёқади? Яна қоғозбозлик, таниш-билишчилик туфайли асабингиз бузилиб, ярим кун вақтингиз ўтиб кеца-да, ишингиз битмаса, бундан ёмони бўлмаса керак.