Жиззах вилояти Ички ишлар бошқармасида Ўзбекистон Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 30 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни тантанали равишда нишонланди. Тадбир аввалида вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғи, генерал-маёр Ғайрат Қодиров Ички ишлар вазирининг байрам табригини ўқиб эшиттирди.
Тантана давомида мамлакатимиз раҳбарининг 2022 йил 13 январдаги фармони асосида “Шуҳрат” медали билан тақдирланган вилоят ИИБ ППХ ва ЖЦБ патрулъ-пост хизмати баталъони командири, подполковник Умар Қодиров қутланди.
Шунингдек, бир гуруҳ ходимларга “Ўзбекистон Қуролли Кучларига 30 йил”, “Аъло хизматлари учун”, И, ИИ ҳамда Ииидаражали «Ички ишлар органларида бенуқсон хизматлари учун” кўкрак нишонлари, фахрий ёрлиқ ҳамда совғалар топширилди. Соҳанинг яна бир қанча вакиллари навбатдаги махсус унвонларни қабул қилиб олдилар. Якунда вилоят ички ишлар органларининг ёш ходимлари ўртасида бўлиб ўтган “Энг яхши китобхон” кўрик-танлови ғолиблари диплом ва эсталик совғалари билан рағбатлантирилди.
Алижон АБДУСАТТОРОВ,
“Ростда” мухбири.
Жиззах вилояти.
