* Уйингга қувонч кирса, секинроқ шодлан. Чунки яқин атрофда ҳасад изғиб юради, эшитиб қолиши мумкин.
* Ёлғизлик – яқин инсонларингдан жудо бўлиш эмас, уларнинг бегонага айланишидир.
* Қарзни ҳадя қилиб юборадиган миқдорда бер, одамларга кечира олишинг даражасида ишонч билдир.
* Энг оғир жазо – виждон азоби.
* Унутма, бошингга келган ҳар бир нарса имтиҳондир. Пул имтиҳон, фарзанд имтиҳон, ёр имтиҳон, ўлим имтиҳон – ҳаётнинг ўзи аввал-бошдан имтиҳон. Сабоқларни ўзлаштирмас экансан, синфда қолишинг тайин.
* Кутма. Вақт ҳеч қачон идеал даражада қулай бўлмайди.
* Агар кимдир гап билан тушунишни истамаса, унга ҳаммасини вақтнинг ўзи тушунтириб қўяди.
* Болалар бизга қулоқ солмайди. Улар бизни кўриб туради.
* Агар кечаги кун қандайдир хато туфайли йўқотилган бўлса, бу ҳақда ўйлайвериб, бугунги кунингдан ҳам айрилиб қолма.
* Муваффақиятли кишилар мустақил равишда ўзгаради, қолганларни эса ҳаёт ўзгартиради.
Гулчеҳра АЗИМОВА тайёрлади.
