“...Сўнгги нафасим қолгунча она Ватанимнинг садоқатли фарзанди бўлиб қолишга, ҳарбий хизматнинг бутун машаққати ва қийинчиликларини сабот билан енгишга, давлат ва ҳарбий сирларни мустаҳкам сақлашга аждодларим руҳи олдида қасамёд қиламан.”

Термиз туманидаги Иивга қарашли 7257-сонли ҳарбий қисмда муддатли ҳарбий хизматни ўташга киришган бир гуруҳ ёш аскарлар она Ватанга содиқ хизмат қилишга тантанали равишда қасамёд қилишди.

Шу муносабат билан ўтказилган маросимда сўзга чиққанлар Ўзбекистон миллий армияси ҳар томонлама бугунги талабларига мос шакллангани, ҳарбий хизматчилар учун яратилган шароитлар, ҳарбийларимизнинг жанговар тайёргарлиги ва салоҳияти сарҳадлар дахлсизлигини таъминлашга қодир эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтишди. 

Феруза РАҲМОНҚУЛОВА,

“Постда” мухбири.

Сурхондарё вилояти.