Барча ҳарбий қисмларда бўлгани каби ИИВ Халқаро аэропортларда хавфсизликни таъминлаш қўшинларига қарашли Фарғона шаҳридаги 7253-сонли ҳарбий қисмда Ватанга қасамёд тадбири бўлиб ўтди.
Ҳар бир аскар ўз Ватанини ҳимоя қилар экан, биринчи навбатда ота-онаси, киндик қони тўкилган тупроғини кўз олдига келтиради. Аслида Қуролли Кучлар сафида хизмат қилиш ҳар бир йигит ҳаётидаги жиддий синов мактабидир. Бу ерда у ҳар томонлама чиниқади, ўз кучига ишонч ҳосил қилади. Ватан, оила қадрини англаб етади. Мардлик, жасурлик каби фазилатлар айнан мана шу шароитда камол топади.
Аскарлар қасамёд қилар экан, бу ҳиссиятларни яна бир бор шууридан ўтказишди, ирода ва шижоати янада мустаҳкамланди. Она Ватанини ҳимоя қилишга, унинг дахлсизлигини таъминлашга, халқи ва Президентига содиқ бўлишга тантанали равишда қасамёд қилишди.
Фарҳод Эркинов,
маёр.