Ўзбекистон Республикаси идоралараро ишчи гуруҳи аъзолари Бухоро шаҳридаги “Ишга марҳамат” мономарказнинг мажлислар залида Ички ишлар, Адлия, Соғлиқни сақлаш, Оила ва хотин қизлар бошқармалари, шунингдек, диний идора вакиллари ҳамда соғлиқни сақлаш бошқармалари тасарруфидаги тиббиёт муассасаларининг туғруқ комплекси мутахассис шифокорлари иштирокида эрта турмуш, эрта туғруқ, қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг салбий оқибатлари, хотин-қизлар томонидан содир этиладиган жиноятларнинг барвақт олдини олиш борасида йиғилиш ўтказилди. Йиғилишда асосан оилавий ажримларнинг олдини олиш, оилаларнинг мустаҳкамлигини таъминлаш ва уларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш масалаларига оид ҳамкорликдаги вазифаларни кучайтириш зарурлиги таъкидланди.

Шунингдек, соғлиқни сақлаш тизими ходимлари томонидан содир этилаётган қонун бузилиши ҳолатлари ҳам бирма-бир таҳлил қилиниб, аниқ мисоллар орқали кенг муҳокама қилинди. Келгусида бу каби нохуш ҳолатларнинг олдини олиш ва такрорий содир этилмаслигини таъминлашга доир амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Бухоро вилояти ИИБ Ахборот хизмати.