Мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий ривожланишига улкан ҳисса қўшиб келаётган, юксак маънавиятли, оилада ва фарзанд тарбиясида ибрат бўлиш билан бирга ўзи фаолият кўрсатаётган ташкилот нуфузини оширишда фаол иштирок этаётган турли соҳа эгаларини қўллаб-қувватлаш, жамият ҳаётида фаол иштирок этаётган, ҳар жиҳатдан ибрат соҳибаларини аниқлаш, уларнинг фаолиятини кенг жамоатчиликка яқиндан таништириш, илғор иш тажрибасини оммалаштириш мақсадидаги “Йил аёли – 2021” миллий танловида фаол қатнашганлар тақдирланди. Ғолиблар орасида Бухоро вилояти ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи ўринбосари, хотин-қизлар масалалари бўйича бўлими бошлиғи, подполковник Дилфуза Шаропова муносиб эътироф этилди. Иккинчи ўрин соҳибаси Олий Мажлис Сенати томонидан диплом ва 10 миллион сўмлик ваучер билан тақдирланди.
Юксак эътироф этилган ҳамкасбимизни вилоят ИИБ раҳбарияти ва шахсий таркиби номидан самимий қутлаб келгусидаги фаолиятига омад тилаймиз!
Ш. ЖАЛОЛОВ,
подполковник.
Бухоро вилояти.
