Нукус шаҳрида Қорақалпоғистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси томонидан «Аёл – меҳр, садоқат, тараққиёт тимсоли» шиори остида фаол аёллар иштирокида тадбир бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон Оила ва хотин-қизлар илмий-тадқиқот институти директори ўринбосари, педагогика фанлари доктори, профессор О.Мусурмонова, Ўзбекистон Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли фонди директори У.Исмоилов, Қорақалпоғистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раҳбари М.Аҳмедовалар иштирок этиб, бугунги кунда жамиятимизда хотин-қизларнинг ўрни, яратилган қулайликлар тўғрисида айтиб ўтишди. 

Тадбирда жамиятимиз ҳаётида фаол иштирок этиб келаётган бир қатор хотин-қизлар рағбатлантирилди. Шулар қаторида ҳудудда хотин-қизлар орасида биронта жиноят содир этилмаслигига эришган Нукус туман ИИБ хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектори, подполковник Р.Сарманова ҳам тақдирланди.

Азамат ПИРНИЯЗОВ,

«На посту» мухбири.

Қорақалпоғистон Республикаси.