Уйчи туман ИИБ бошлиғи, подполковник Фурқат Мирзаэв раҳбарлигидаги 3-секторда ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида тўгараклар ташкил этилган.
«Баландариқ» маҳалла фуқаролар йиғини ёшлар етакчиси Рухсора Каримжонова ташаббуси билан маданий-маърифий, спорт-соғломлаштириш тадбирлари ўтказилди.
Маҳалла ёшлари ўртасида спортнинг велопойга, шахмат-шашка, футбол, стол тенниси, баскетбол турлари бўйича мусобақалар, «Заковат» интеллектуал ўйини ташкил этилди. Ғолиблар муносиб тақдирланди.
Гулчеҳра Бувамирзаэва,
“Постда” мухбири,
Наманган вилояти.
