Ички ишлар органларида маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш консепсияси қабул қилинганлигининг бир йиллиги муносабати билан вазирлик томонидан ўтказилган онлайн конференсияда Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси ва шаҳар-туман ИИБ шахсий таркиблари фаол қатнашдилар.

Вилоят Ички ишлар бошқармасидаги марказий студияда маънавият-маърифат маркази, ёзувчилар уюшмаси, ёшлар ишлари агентлиги ва бошқа тегишли ҳамкор ташкилот вакиллари ҳам бевосита иштирок этиб, соҳа ходимларига ҳамфикр бўлдилар.

Ички ишлар вазири ўринбосари, Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан ишлаш хизмати бошлиғи, генерал-маёр Азизбек Икромов ҳамда сўзга чиққан бошқа меҳмонларнинг маънавиятга, китобхонликка доир фикр-мулоҳазалари, таклиф ва тавсиялари ходимлар томонидан катта қизиқиш билан тингланди ҳамда қайд этиб борилди.

Анжуманда билдирилган фикрлардан хулоса қилиниб, 2-апрел кунидан 2-майгача ички ишлар органлари тизимида ўтказиладиган “Маънавият ойлиги”ни фаол тарзда, юксак кўтаринкиликдан ташкил қилиш бўйича зарур кўрсатмалар берилди.

Анжуман якунланганидан сўнг маънавий-маърифий ишларни ташкил этишда вилоят Ички ишлар бошқармаси билан яқиндан ҳамкорлик қилиб келаётган ташкилот раҳбарларига бошқарма раҳбариятининг ташаккурнома ва қимматбаҳо совғалари тақдим қилинди.

Абдувосит СИДИҚОВ,

“Постда” мухбири.

Фарғона вилояти.