Тангри инсонни лойдан яратди ва унинг қўлида фойдаланилмаган бир бўлак қолиб кетди.
– Бундан яна нима ясасам экан? – ўйлади у.
– Шу бўлакдан менга бахт ясаб бер, – илтимос қилди инсон.
Худо жавоб қайтармади, шунчаки лой бўлагини одамнинг қўлига тутқазди.
* * *
Кунлардан бирида ота ўғлининг пичирлаб айтган ноласини эшитиб қолибди: «Художон, улғайганимда худди дадам каби бўлишимга ёрдам бер!».
Худди шу куни эркак ҳам илтижо қилибди: «Эй, худо, фарзандим мени қандай кўришни истаётган бўлса, худди шундай инсонга айлантир».
Гулчеҳра АЗИМОВА тайёрлади.
