Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан Навоий вилояти Ички ишлар бошқармасида байрам тадбири ташкил этилди. Унга кўп йиллар ички ишлар органлари тизимида самарали хизмат қилиб, ёш ходимларга соҳанинг сир-синоатларини ўргатган, айни пайтда кексалик гаштини сураётган фахрий устозлар таклиф этилди.
Тадбир аввалида вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғи сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг байрам табригини ўқиб эшиттирди. Шунингдек, фахрийларнинг машаққатли хизматлари эътироф этилиб, совға-саломлар топширилди, байрам дастурхони ёзилди. Шу куни 5 нафар ходим тантанали равишда пенсияга кузатилди.
Маҳлиё ХОЛОВА,
“Постда” мухбири.
Навоий вилояти.
