Ҳаётнинг пасту баланд йўлларини босиб ўтган нуронийларимизнинг тажрибаси, пурмаъно ўгитлари ёшлар учун ибрат мактабидир.  Ички ишлар органлари тизимида давом этаётган “Маънавият ойлиги” доирасида Навоий вилояти Иибда уч авлод учрашуви ташкил этилди. Тадбирда сўзга чиққан устоз фахрийлар ёш ходимларга ўзларининг ҳаёт йўли ҳамда муваффақиятларга эришиш сирлари ҳақида ҳикоя қилишди. Шунингдек, малкали ходимларга ёшларни юқори касбий тайёргарликка эга, ҳалол, ватанпарвар, мард ва жасур этиб тарбиялаш борасида қимматли маслаҳатлар беришди.


Маҳлиё ХОЛОВА,

“Постда” мухбири.

Навоий вилояти.