Марғилон шаҳар Иибда соҳа фахрийлари ва ёш ходимлар ўртасида ҳамкорликни янада яхшилаш, “устоз-шогирд” анъанасини намунали йўлга қўйиш мақсадида учрашув ва мулоқотлар ўтказиш яхши анъанага айланган.
Шу мақсадда ташкил қилинган навбатдаги тадбирда Фарғона вилояти ИИБ бошлиғининг маслаҳатчиси, истеъфодаги полковник Ибрагим Исмоилов, вилоят ИИБ Фахрийлар кенгаши раиси, истеъфодаги подполковник Араббой Усмонов ҳамда тизимда кўп йиллар ишлаб, бой амалий тажриба тўплаган 20 нафардан зиёд фахрий иштирок этди.
Фахрийлар касбга садоқат, хизмат интизомига риоя этиш, фуқаролар билан муомала маданияти, ҳалоллик ва ҳамжиҳатлик тушунчалари ҳақида сўз юритишди. Бу ўгитлардан ёш ходимлар катта маънавий озиқа олишди.
Тадбир давомида Марғилон шаҳар ИИБ тарихи ва бугунги кунини акс эттирувчи китобнинг тақдимоти бўлиб ўтди.
Учрашув якунида ёш ходимларни тарбиялашда ўз маслаҳат ва ёрдамини аямай келаётган устозларга миннатдорлик билдирилди.
Абдувосит СИДИҚОВ,
“Постда” мухбири.
Фарғона вилояти.
