Сирдарё вилояти Иибда бошқарма бошлиғининг маслаҳатчиси, истеъфодаги подполковник Ўктам Болтабоэв ҳамда Фахрийлар кенгаши раиси, Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати бошлиғининг маслаҳатчиси, истеъфодаги полковник Юсуф Тошбоев иштирокида «Фахрий устозлар ўгити куни» маърифат тадбири ўтказилди.
Тадбирда сўзга чиққан фахрийлар бугунги кунда мамлакатимизда ички ишлар органлари ходимларига яратилган шарт-шароит ҳамда уларни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилаётган ишларни алоҳида эътироф этишди. Шу боис ёш ходимлар хизмат вазифасига сидқидилдан ёндашиб, садоқат билан хизмат қилиши кераклиги таъкидланди.
Абдураҳмон МУСТАФОҚУЛОВ,
“Постда” мухбири.
Сирдарё вилояти.
