“Кексалар учун туризм ойлиги” доирасида Бухоро вилояти ички ишлар органларида самарали хизмат қилган бир гуруҳ фахрийларнинг қадимий ва ҳамиша навқирон Самарқанд шаҳрига саёҳати ташкил этилди. Улар дастлаб Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти Ислом Каримов қабрини зиёрат қилишди. Шунингдек, “Шоҳи Зинда”, “Гўри Амир” мақбаралари, “Регистон” майдонида бўлиб, мозийдан ҳикоя қилувчи обидалар билан яқиндан танишдилар. Шаҳарнинг диққатга сазовар жойлари ҳам фахрийларда катта таассурот қолдирди.

Ж.ШУКУРЛАЕВ, 

капитан.

Бухоро вилояти.