Ёшларни ватанпарвар, юртга содиқ қилиб тарбиялаш, мамлакатимизда амалга оширилаётган иқтисодий, ҳарбий ва сиёсий ўзгаришлардан воқиф қилиш мақсадида ИИВ Халқаро аэропортларда хавфсизликни таъминлаш қўшинларига қарашли 7251-сонли ҳарбий қисмда очик эшиклар куни ўтказилди. Шу куни ҳарбий қисм жойлашган ҳудуд яқинидаги мактаб ва лицейларнинг ўқувчилари ҳамда мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари таклиф этилди. Тадбирда болаларга ҳарбий хизматчи, яъни аскарнинг бир кунлик ҳаёти билан танишиш имконияти яратилди. Яъни аскарнинг кунлик меъёрий овқатланиш тартиби, кун давомида бажарадиган машғулотлари, ҳарбий хизматчилар фойдаланадиган қурол-аслаҳалар тўғрисида қизиқ маълумотларга эга бўлишди. Буларнинг ҳаммаси кўргазма шаклида кўрсатилди.Тадбир якунида ҳарбий қисм оркестри ва махсус вазифаларни бажарувчи сафарбарлик взводи ҳарбий хизматчилари ўз чиқишларини намойиш этишди.
Азамат Қурбанбаев,
шартнома асосидаги ҳарбий хизматчи, оддий аскар.
