ИИВ Қоровул қўшинларига қарашли Навоий шаҳрида жойлашган 7532-ҳарбий қисмда "Маънавият ойлиги" доирасида уч авлод учрашуви ташкил этилди. Унда қўмондон ўринбосари, Қоровул қўшинларида узоқ йиллар фаолият юритган фахрийлар, шунингдек муддатли ҳарбий хизматчилар, мактаб ва академик лисей ўқувчилари иштирок этишди. Учрашувда фахрийлар ўзларининг бой ҳаётий тажрибалари, хизмат давридаги қизиқарли, эсда қоларли воқеалардан ҳикоя қилиб, ўқувчи ёшларни қизиқтирган саволларга жавоб беришди.
Тадбир давомида учрашув иштирокчилари 7532-ҳарбий қисмда ташкил этилган музейда бўлиб, ҳарбий қисм тарихи билан яқиндан танишдилар.
Маҳлиё ХОЛОВА,
“Постда” мухбири.
Навоий вилояти.
