ИИВ Халқаро аэропортларда хавфсизликни таъминлаш қўшинларига қарашли 7251-сонли ҳарбий қисм муддатли ҳарбий хизматчилари дам олиш кунини мазмунли ва мароқли ўтказишди. Шу кунлари ҳарбий қисмнинг бир гуруҳ ҳарбий хизматчилари Тошкент шаҳрида жойлашган Ўзбекистон давлат санъат музейига саёҳат қилишди.
Саёҳат давомида давлатимиз ва жаҳон тарихига оид турли экспонатлар билан яқиндан танишдилар. Айниқса, рассомлар томонидан чизилган машҳур асарлар ҳарбий хизматчиларда катта таассурот қолдирди. Бу каби тадбирлар ҳарбий хизматчиларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, Ватан туйғуси муқаддас эканлигини чуқур англаб етишида муҳим аҳамият касб этмоқда.
Ўз мухбиримиз.
