Ички ишлар вазирлиги Халқаро аэропортларда хавфсизликни таъминлаш қўшинларига қарашли 7251-сонли ҳарбий қисмнинг бир гуруҳ ҳарбий хизматчилари маънавият ойлиги доирасида пойтахтимизда жойлашган Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейига саёҳат қилишди.

Ташриф давомида ҳарбий хизматчиларга Ватан озодлигига осонликча эришилмагани, бу йўлда кўплаб юрт ўғлонлари, маърифатпарварлари жон берганлиги музей экспонатлари орқали тушунтириб ўтилди. Зал марказида ўрнатилган “Изтироб ҳайкали”, фарзандини кутаётган ота-она, ўз ёрини соғинган аёл, ота меҳрига тўймаган бола тасвири барчада ўзгача ҳисларни уйғотди.

– Бугунги саёҳатдан кўзланган мақсад – халқ озодлиги йўлида қурбон бўлган аждодларимизни яна бир бор ёдга олиш, уларнинг шонли йўлини ўрганиш, шундай ватандошларимиз билан фахрланиш туйғусини кучайтиришдан иборатдир, – дейди ҳарбий қисм командирининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари, маёр Феруз Саидов.

Азамат Курбанбаэв,

оддий аскар.