“Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш – олий бурчимиз” шиори остида уюшқоқлик билан ўтказилаётган “Маънавият ойлиги” доирасида ИИВ Қоровул қўшинларига қарашли пойтахтимизда жойлашган 7531-ҳарбий қисмда китоб ярмаркаси ташкил этилди.
Осойишталигимиз посбонларини турли номдаги адабиётлар билан таъминлаш мақсадида ўтказилган ушбу ярмаркада иштирок этган она Ватанимиз ҳимоячилари ҳам ўзларини қизиқтирган бадиий, тарихий, ижтимоий ва сиёсий йўналишдаги асарларни харид қилиб, уларнинг бир қисмини ҳарбий қисм кутубхонаси учун ҳадя этишди.
Михли САФАРОВ,
“Постда” мухбири.
