ҲУҚУҚИЙ МАСЛАҲАТЛАР БЕРИЛДИ
Унда Марғилон, Қувасой, Фарғона шаҳарлари ҳамда Қўштепа, Олтиариқ, Қува, Тошлоқ, Ёзёвон ва Фарғона туманларидан алоҳида эътибор қаратилиши лозим бўлган ва профилактик ҳисобда турган 300 нафар хотин-қизлар иштирок этишди.
Тадбир давомида ҳуқуқий маслаҳатлар бериш билан бирга, уларнинг билимларини мустаҳкамлаш мақсадида “Сиз Конституцияни биласизми?” мавзусида савол-жавоблар ўтказилиб, унинг ғолибларига эсдалик совғалари топширилди.
Вилоят мусиқали драма театрининг маҳоратли актёрлари томонидан намойиш этилган “Зўрдан-зўр” номли спектакл эса, барчага хушкайфият бағишлади.
Абдувосит СИДИҚОВ,
ўз мухбиримиз.
