Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси Даволаш-профилактика муассасалари тиббиёт бўлими ходимлари ўртасида “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонуннинг мазмун-моҳияти ва мақсадини тушунтиришга доир ҳуқуқий тарғибот учрашуви ташкил этилди. Учрашувда қабул қилинган ҳуқуқий ҳужжатларни мазкур қонунга мувофиқлаштириш ҳамда соҳа ходимларининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш борасида сўз юритилди. Шунингдек, қатор мутасаддилар қонун мазмун-моҳиятини батафсил тушунтириб, уларнинг ижросига алоҳида эътибор қаратилди.

И.ШОДИЕВ,

капитан.

Бухоро вилояти.