Қадимий ва навқирон Хива шаҳридаги “Ичан қалъа” давлат музей қўриқхонаси дунёнинг 9 та энг машҳур қалъа-шаҳарлари қаторидан муносиб жой олди.
Туризм соҳасини ёритишга ихтисослашган Буюк Британиянинг “Wандерлуст” журнали саҳифасида “Дунёдаги 9 та энг қадимий деворли шаҳарлар” эълон қилинди. Улар Картахена (Колумбия), Дубровник (Хорватия), Тарудант (Марокаш), Ёрк (Буюк Британия), Ичан-қалъа (Хива, Ўзбекистон), Каркассон (Франсия), Қуддус, Мдина (Малъта), Сиан (Хитой).
Демак, Хива шаҳридаги “Ичан қалъа” давлат музей қўриқхонаси яна дунё сайёҳлари эътиборида.
Худойберган ЖАББОРОВ,
“Постда” мухбири.
Хоразм вилояти.
